Аспириннинг хавфли хусусияти топилди

Америкалик тадқиқотчилар гуруҳи аспириннинг хавфли хусусиятини топдилар. Бу ҳақда “Journal of the Royal Society Interface” нашрига таяниб “Кун.уз” хабар берди.

Олимларнинг аниқлашича, «Аспирин” маркаси остида машҳур бўлган ацетилсалицил кислотасининг қабул қилиниши гарча йўғон ичакда салбий янги моддалар пайдо бўлиши эҳтимолини секинлаштирса ҳам, бироқ ўсимта ҳужайраларининг эволюцион салоҳиятини оширади. Шунинг учун сўнггиси дори воситаси таъсирига учрамайдиган ўсимталар ҳужайралари билан таққослаганда мутациялашади.

Шу тариқа, аспирин туфайли дори воситаларига чидамли бўлган саратон ҳужайралари улуши кўпаяди.

Тадқиқот муаллифлари бундай хулосаларга in vitro лаборатория тажрибалари давомида келишди. Эндиликда, олимлар in vivo натижаларини текширишни режалаштиришмоқда.

Яна ўқинг:  ЮРТИМИЗДА ТИШ ПРОТЕЗЛАРИНИНГ МАҲАЛЛИЙ АНДОЗАСИ ТАЙЁРЛАНАДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: