Кунгабоқар мағзи ёшартириш хусусиятига эга

Олимлар фикрича, кунгабоқар мағзи қариш жараёнини тўхтатади. Уни қовурилмаган ҳолда оз-оздан истеъмол қилиш ҳам яхши фойда беради. Унинг таркибида фосфолипид, стирол ва ёғларни парчаловчи витаминлар кўп.

Сўнгги текширувлар натижасида кунгабоқар мағзи ёшартириш ва соғлиқни мустаҳкамлаш хусусиятларига эга эканлиги тасдиқланди. Шунингдек, у юрак-қон томир тизими учун муҳим бўлган калий ва магний элементларига бой. Бу моддалар тери ва томирларнинг таранглиги, эгилувчанлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади. Олимлар кунгабоқар мағзи атеросклероз ва жигар касалликларида, айниқса самарали фойда беришини таъкидламоқда.

Шу билан бирга, унинг таркибида тери қаришини секинлатувчи Е витамини мавжуд. Лекин кунгабоқар мағзи ўта калорияли. Унинг калорияси гўштникидан тўрт баробар юқори.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Бола иммунитетининг 5 душмани

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: