Ёшартирувчи конфет кашф қилинди

Германиялик олимлар ёшартирувчи конфетни кашф қилишди. Ширинликнинг таркибий қисми фақат табиий маҳсулотлар – қора шоколад, манго бўтқаси, соя мевасининг сути, қуруқ мевалардан ташкил топган. Олимларнинг сўзларига қараганда, какао артерия қон босимига ижобий таъсир қилувчи фенилэтиламин ва полифенол моддаларига бой.

Фенилэтиламин – баъзи табиий ахборот узатувчи нейронлар учун муҳим бўлган кимёвий бирикма. Полифенол эса ҳужайраларни организмнинг қаришига сабаб бўлувчи моддалардан ҳимоя қилади. Манго меваси таркибида бўлса, яллиғланиш жараёнини тўхтатадиган ва моддалар алмашинувини тезлатадиган бирикма мавжуд. Шунингдек, қуруқ мевалар ошқозон-ичак йўлларининг тўғри ишлашини таъминлайди ва яллиғланишни йўқотади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Тозалаш воситасидан заҳарланиш мумкинми?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: