Зарарли одатлардан қандай халос бўлиш мумкин?

Дьюк университети олимлари инсон одатларига миянинг қайси қисми таъсир кўрсатишини аниқлади. Бу ҳудуд бирор одатга тобе бўлиб қолиш муаммоларини бартараф қилишга ёрдам бериши мумкин, деб ёзади Zee News нашри.

Одатнинг шаклланиши маълум ҳужайраларнинг фаоллашувига олиб келади. Агар бу ҳужайралар фаолияти тўхтаса, одатдан халос бўлиш мумкин.

Олимлар баъзи одатларга ўрганган ва ўрганмаган сичқонларнинг миясини таққослаб кўрди. Улар миянинг йўл-йўл тана қисми фаолиятига асосий эътиборини қаратди. Бу ҳудудда иккита нейрон йўли – таъсир кучини ишга туширувчи ва тўхтатувчи йўллар жамланмаси бор. Бирор одат шаклланган сичқонларда иккала йўл ҳам юқори даражада фаол бўлади. Янада батафсилроқ ўтказилган таҳлиллар давомида мия йўл-йўл танасидаги камёб ҳужайра – тез таъсир қилувчи интернейрон олимлар этиборини тортди. У миянинг алоҳида белгиланган ҳудудига бошқа турдаги нейронлар ўртасидаги ахборотларни узатиб турувчи нейронлар гуруҳига киради.

Текширувлар одатнинг шаклланиши юқорида айтиб ўтилган интернейрон фаоллигини оширишини кўрсатди. Жониворларга интернейрон фаоллигини камайтирувчи препарат берилгандан сўнг уларнинг одатлари йўқолгани маълум бўлди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Олимлар жисмоний тарбиядан қисқа танаффус қилишнинг хавфини аниқлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: