Ўсимликлардан тайёрланган овқатлар кўкрак саратонидан сақлайди
Америкалик олимлар Европа ва Африка аҳолисининг рационини солиштириб кўрди. Таҳлил натижасида, рацион таркибига ўсимликдан тайёрланган таомларни киритиш одамларни кўкрак саратонидан сақловчи омил бўлиши мумкин, деган хулоса чиқарилди.
Олимларнинг сўзларига қараганда, европалик одамларда эстроген даражаси юқори. Бу гормон эса кўкрак саратони ривожланишига олиб келади. Яъни Европа аҳолисида саратон хавфи африкаликларга нисбатан юқори. Олимлар бу ҳолат рацион таркибига боғлиқлигини таъкидламоқда.
Африкалик аёллар тўғри овқатланишга ҳаракат қилади, уларнинг рациони асосан ўсимликларддан тайёрланган овқатлардан иборат. Европаликлар рационида эса ёғли ва тезпишар овқатлар (фастфуд) ни учратиш мумкин.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.