Ўпка касалликлари ревматоид артрит билан боғлиқ

Канадалик тадқиқотчилар ревматоид артрити – бўғим хасталиги сурункали ўпка касалликларининг ривожланиш хавфини оширишини аниқладилар.

Олимлар томонидан 24 минг 625 нафар ревматоид артрит билан оғриган беморлар ва 25 минг 396 нафар бундай хасталикка чалинмаган кўнгиллиларнинг касаллик тарихи ўрганилганда ревматоид артрит билан оғриган хасталарнинг ўпка касалликлари билан шифохоналарда даволанишлари кетма-кетлиги бошқаларга нисбатан кўпроқ эканлиги маълум бўлди.

Ўпка касалликларини келтириб чиқарувчи барча омилларни ҳисобга олганда ҳам ревматоид артрит хасталиги билан оғриган дардмандларнинг ўпка хасталикларига чалиниши, бундай касаллик безовта қилмаган кўнгиллиларга нисбатан 47 фоизга кўплиги мутахассислар томонидан қайд этилган.

Яна ўқинг:  Ароматерапия – хушбўй ифорлар билан даволаш

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: