Ҳақиқат
Эгиб кўрдинг, синмадим. Янчиб кўрдинг, яксон бўлмадим. Оловгаям отдинг, сувгаям солдинг. Ёнмадим ҳам, чўкмадим ҳам.
Кўкка улоқтирсанг, қайтиб тушдим. Ерга кўмгандинг – униб чиқдим. Қочдинг, ортингдан қувиб етдим. Унутмоқчи бўлдинг, шуурингга аксимни солдим. Кўз юмдинг, қароғингга жойландим.
Мени тинглашинг, тан олишинг учун яна нима қилай?!
Хуршида АБДУЛЛАЕВА