Танбеҳ

Абу Саид исмли бир мўътабар одам кунлардан бир кун ёру дўстлари учун зиёфат берди. Ошпазини чақириб:

– Мен яхши кўрганим фалон хил таомни пишириб олиб кел, – деб буюрди. Ошпаз у тайинлаган таомни ҳозирлаб, бошқа егуликлар билан бирга олиб келди. Абу Саид ўзи буюрган таомдан бир луқма олганди, унда бир қилни кўриб, олиб ташлади. Иккинчи-учинчи марта олган луқмаларида ҳам қил учратди. Ниҳоят, у таомдан қўл тортиб, бошқа егуликлардан ейишга мажбур бўлди.

Овқатдан кейин ошпазни чақириб:

– Мен буюрган таомни жуда ҳам лаззатли қилиб тайёрлабсан. Эртага яна ўша егуликдан ичида қил бўлмаслик шарти билан пишириб келтир, – деб буюрди. Зиёфатда ҳозир бўлганлар Абу Саиднинг латофатли сўзига кулдилар ва таажжубланиб:

– Абу Саид дўстимиз ўз ошпазини шундай силлиқ ва мулойим сўзлар билан уялтирдиларки, унга қаттиқроқ танбеҳ беришга ҳожат қолмади, – деб таҳсин айтдилар.

Яна ўқинг:  Ўзгаришлар, аввало, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилган

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: