
Пойтахтимизда сув спорти турлари бўйича ўтказилаётган IX Осиё чемпионатининг сувга сакраш баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 олтин, 5 кумуш ва 3 бронза медални қўлга киритди.
Мсобақанинг сўнгги ҳал қилувчи кунида спортчилар 10 метрлик платформадан сакраш бўйича ўзаро куч синашди. Унда спортчимиз Юлия Нуштаева қизлар ўртасида олтин медални қўлга киритган бўлса, ўғил болалар баҳсида Ботир Ҳасанов шоҳсупанинг учинчи поғонасини эгаллади.
Осиё чемпионатида сузиш ва сув полоси бўйича баҳслар ҳам қизғин ўтмоқда.
100 метрга эркин сузиш бўйича ўтган баҳсларда Хуршиджон Турсунов олтин медални қўлга киритган бўлса, Алексей Тарасенко ва Алёна Томина бронза медаль билан тақдирланди. 200 метр масофага брасс усулида сузган Фотима Омилова маррага иккинчи бўлиб етиб келди, 50 метрга ушбу усулда сузган Алексей Сидорчук бронза медални қўлга киритди.
Мусобақанинг 4х100 метрга эстафета баҳсларида ўғил болалар ва қизлар терма жамоаларимиз олтин медалга сазовор бўлди. 100 метрга эркин сузиш бўйича аралаш эстафета баҳсларида ҳам сузувчиларимизга тенг келадигани топилмади.
Сув полоси мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистон термасини 11: 5, қизлар терма жамоамиз хитойлик тенгдошларини 8: 5 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Мусобақалар давом этмоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортУй шароитида болаларнинг бўйи нормал ўсиши учун нима қилиш керак?
Фарзандингизнинг бўйи меъёрида бўлиши учун спорт машқларига эътибор қаратинг. Сакраш, турникда осилиш, волейбол, баскетбол спорт турларига жалб қилинг. Бола жисмоний фаоллик билан
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
