Пишлоқли десерт
Зарур масаллиқлар: 200 грамм ёғли пишлоқ, 100 г пишириқ толқони, 2 дона мандарин, 1 ош қошиқ шакар, 20 г сариёғ, 30 мл қаймоқ.
Тайёрланиши:
- Пишириқ толқони сариёғ билан қорилади.
- Мандаринларнинг пўсти тозаланиб, бўлакларга ажратилади, товага солиниб озгина сув ва шакар қўшилади.
- Мандаринлар оловда 3-4 дақиқа қиздирилади.
- Десерт идишига пишириқ қоришмаси, устидан пишлоқ, кейин мандарин солинади.
- Юқоридаги тартибда яна бир марта қатлам ҳосил қилинади.
- Тайёр бўлган десерт совуткичда бироз совутилиб, дастурхонга тортилади.
Озодахон Аҳмадқулова тайёрлади.