
Зарур маҳсулотлар: 300 гр. ун, 2 чой қошиқ хамирюмшатгич (разрыхлитель), 1 чой қошиқ туз, 150 гр. творог, 100 мл. писта ёғи, 100 мл. сут, 1 та тухум, 3 та олма, 0,5 стакан шакар.
Тайёрланиши: творог ва сутни суюқлиги ўртача ҳолга келгунча аралаштирамиз. Сўнг устига писта ёғидан солиб, яна аралаштиришда давом этамиз. Аралашмага ун, хамирюмшатгич ва тузни қўшамиз. Эластик хамир қорамиз. Хамир тингунча унинг ичига солинадиган масаллиқни тайёрлаб оламиз. Бунинг учун олмани арчиб, майда тўғраб оламиз. Хамирга ун сепиб, уни 45 мм қалинликда ёйиб, тахминан 6 см кенгликда тасмалар кесамиз.Тасмаларга олма бўлакларини қўйиб устидан шакар сепамиз. Хамир тасмаларининг ёнларини бириктириб, устини ёпиб чиқамиз. Олмали хамирларни пергамент қоғози тўшалган газ печи патнисига спирал шаклида ўраб жойлаштирамиз. Бунда хамирнинг уланган қисми прогнинг ички томонида қолиши лозим. Бундан ташқари оралиқда бироз бўш жой қолдириш зарур. Чунки пишиш жараёнида хамир катталашади. Пирогнинг устига тухум суриб, 180 даражагача қиздирилган газ печида тахминан 25 дақиқа давомида пиширамиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиКарьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?
Ўқувчилар ўртасида ҳаётга енгил муносабатда бўладиган, дунёқараши тор ва юзаки фикрлайдиган ўсмирлар ҳам йўқ эмас. Аслида ҳаёт гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, уни қанчалар қизиқарли
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
