Митохондрия ДНКси аутизм ривожланишига таъсир ўтказади

Филаделфиялик олимлар аутизмга (бошқалар билан мулоқотга кириша олмаслик ва яқин муносабат ўрната олмаслик) йўлиққан 1624 нафар одам ва 2417 нафар соғлом ота-она, ака-ука ва опа-сингилларнинг генетик маълумотларини ўрганиб чиқди. Тадқиқот митохондрия ДНКси аутизм ривожланишига таъсир қилишини кўрсатди, деб хабар беради UPI.com сайти.

Митохондриянинг ўзига хос митохондриал ДНКси (мтДНК) бор. У болага она томондан ўтади. Олимлар дунёдаги ҳамма одамларнинг мтДНКсини ўрганиш орқали минг йиллар олдинги ривожланиш ва миграция ҳақида маълумотларга эга бўлди. Мутахассислар фикрича, атроф муҳитдаги миграция, овқатланиш тарзининг ўзгариши ва бошқа ҳолатлар аутизм хавфини оширади. Олинган ахборотлар ушбу касалликни даволашнинг янги усулларини топишда ёрдам бериши мумкин.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  “Жозибадор” чилимнинг зарарли хусусиятлари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: