Пишлоқли десерт

Зарур масаллиқлар: 200 грамм ёғли пишлоқ, 100 г пишириқ толқони, 2 дона мандарин, 1 ош қошиқ шакар, 20 г сариёғ, 30 мл қаймоқ.

Тайёрланиши:

  1. Пишириқ толқони сариёғ билан қорилади.
  2. Мандаринларнинг пўсти тозаланиб, бўлакларга ажратилади, товага солиниб озгина сув ва шакар қўшилади.
  3. Мандаринлар оловда 3-4 дақиқа қиздирилади.
  4. Десерт идишига пишириқ қоришмаси, устидан пишлоқ, кейин мандарин солинади.
  5. Юқоридаги тартибда яна бир марта қатлам ҳосил қилинади.
  6. Тайёр бўлган десерт совуткичда бироз совутилиб, дастурхонга тортилади.

Озодахон Аҳмадқулова тайёрлади.

Яна ўқинг:  Сифатли ўқув қуроллари болада таълим олишга қизиқишни оширади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: