Тухумли қайнатма шўрва

Керакли масаллиқлар: 350 грамм товуқ гўшти, 60 г сабзи, 60 г пиёз, 2 боғ кўкат, 1,5 литр сув, 4-5 дона қалампир, 1-2 дона лавр япроғи, 3 шона чиннигул, таъбга кўра туз ва мурч.

Тайёрланиши:

  1. Совуқ сувга товуқ гўштини солиб, ўртача оловга қўйилади.
  2. Пиёз ва сабзидан пир нечта бўлак қирқиб олиниб, пиёзнинг қолган қисмига чиннигул шонаси суқиб чиқилади.
  3. Пиёз ва сабзи бўлаги қуруқ това ёки плитада жизғанак қилинади.
  4. Ҳамма сабзавотни қозонга солиб, шўрва қайнашига яқин олов паслатилади ва шу ҳолатда 40 дақиқа пиширилади.
  5. Вақти-вақти билан шўрва юзасида пайдо бўлган кўпикни олиб туриш зарур.
  6. Шўрва пишишига 10 дақиқа қолганида лавр япроғи ва кўкатлар солинади. Шундан сўнг таъбга кўра туз ва мурч қўшилади. Бу вақтгача тухум қайнатиб олинган бўлиши керак.
  7. Косага ўртасидан бўлинган тухумнинг бир қисми, майдаланган кўкат солиниб, устидан қайноқ шўрва қуйилади ва дастурхонга тортилади.

Озодахон Аҳмадқулова тайёрлади.

Яна ўқинг:  Жилоли сочлар – саломатлик “барометри”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: