ТОВУҚЛИ РУЛЕТ

Азиз аёллар, бугун сизнинг байрам дастурхонингизга товуқли рулет тайёрлашни таклиф қиламиз.

Масаллиқлар: товуқ гўшти, қўзиқорин, пишлоқ, ёнғоқ, сариёғ, 1 дона бош пиёз, бир бўлак оқ нон ёки батон, 100 г. сут, кўкатлар, таъбга кўра туз, мурч.

Тайёрлаш: Бўғимларидан кесилган товуқ оёқларининг пастки қисми терисини аста кесиб гўштдан ажратиб оласиз. Қанотчаларни ҳам бўғимларидан кесиб қўясиз.

Нон бўлагини чуқур идишга солиб, устидан сут қуясиз. Бўккан нон бўлакларини сутли идишдан олиб қўясиз. Товуқ гўштини суякларидан ажратиб олиб гўшт қиймалагич ёки блендер ёрдамида майдалайсиз.

Майда тўғралган пиёзни сариёғ ёки ўсимлик ёғида қовуринг. Унга товуқ қиймасини қўшиб 7 дақиқа давомида аралаштириб масаллиқ тайёр бўлгунча қовуринг. Тайёр бўлган масаллиқни блендерга солинг, унга ёнғоқ, нон қўшиб майдаланг. Шампиньон қўзиқоринини 2-4 бўлакка бўлинг. Қўзиқоринни сариёғ ёки ўсимлик ёғида 5 дақиқа давомида қовуриб олинг. Қиймага қўзиқорин, пишлоқ, кўкат, бир бўлак сариёғ ёки эритилган ёғ қўшасиз ва обдон аралаштирасиз.

Товуқ терисининг устки ва ички қисмини тузлаб, мурч сепиб ёясиз ва унга қийма соласиз. Аста-секин рулетни ўраб четларини ип билан тикиб ёки тиш тозалагич чўпи билан бирлаштириб чиқасиз.

Рулет устига ёғ суриб 190 даражали ҳароратда газ плитаси духовкасида 35-40 дақиқа пишириб оласиз. Рулетни 1,5-2 см ўлчамда бўлакчаларга бўлиб каттароқ ликопчаларга кўкатлар, салат барглари ва сабзавотлар билан чиройли қилиб тахлайсиз. Ишонамизки, бу сизнинг яқинларингизга хуш ёқади.

МЕҲРИБОНУ

Яна ўқинг:  Bolangizning nutqida nuqson bormi?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: