Карамли блинчик

Керакли маҳсулотлар: (хамир учун) 3 стакан сут, 2 дона тухум, 2 стакан ун, 1 чой қошиқ туз, 1 ош қошиқ шакар, 0,5 чой қошиқ сода + эритиш учун сирка, 1 ош қошиқ сариёғ. (Масаллиқ учун) карам, туз, кўкат, зираворлар, гармдори, ўсимлик ёғи.

Тайёрланиши:

  1. Тухумни шакар ва туз билан ийлаб, 1 стакан сут қуйиб аралаштирилади.
  2. Эланган унни солиб, юмалоқлар қолмагунча яхшилаб қорилади.
  3. Қолган сутни иситиб хамирга қуйилади ва аралаштирилади.
  4. Сиркада ўлдирилган сода ва эритилган сариёғ қўшилади.
  5. Хамирга бироз дам берилади, кейин юпқа блинлар қуруқ товада пиширилади.
  6. Карам майдалаб тўғралади ва ўсимлик ёғида юмшагунча қовурилади, туз ҳамда зираворлар қўшилади.
  7. Блинлар масаллиқ билан тўлдирилиб, конверт шаклида ўралади ва ўсимлик ёғида ҳамма томони қизаргунча қовурилади.

Озодахон Аҳмадқулова тайёрлади.

Яна ўқинг:  “Орзу” салати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: