Гўштсиз парҳез организмдаги холестерин миқдорини камайтиради

Япония ва АҚШ олимлари 30 та тадқиқот ва 19 та клиник тажрибаларнинг маълумотларини таҳлил қилиб чиқди. Текширувларда энг ками 4 ҳафта парҳез тутишнинг натижалари ўрганилди. Таҳлил вегетарианларда умумий холестерин миқдори децилитр қонда 29,2 миллиграмм, яъни бошқаларникидан кўра камроқ бўлишини кўрсатди, деб хабар беради The Daily Mail нашри.

Гўшт истеъмол қилувчилар гўштсиз парҳезга ўтиш орқали холестерин миқдорини децилитр қонда 12,5 миллиграммга тушириши мумкин. Тадқиқотчиларнинг сўзларига қараганда, вегетарианлар сабзавот ва меваларни кўп ейди. Бу маҳсулотлар таркибида эрувчи озуқа толалари, соя оқсили, фитостерол кўп, тўйинтирувчи ёғлар эса кам. Шунинг учун вегетарианларда холестерин даражаси паст бўлади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Жўхорили блинчик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: