Олимлар эшитиш қобилиятининг кучлилиги ва галлюцинация ўртасидаги боғлиқликни аниқлади

Галлюцинация – бу йўқ нарсаларнинг кўриниши, эшитилиши ва сезилиши.

Эшитиш қобилияти яхши бўлган одамларнинг аксарияти аслида йўқ товушларни ҳам эшитади. Ўтказилган тажрибалар буни исботлади. Товушларни яхши эшитадиган иштирокчилар орасида руҳий касалликлар билан диагноз қилинганлар ҳам кўпчиликни ташкил қилди. Мутахассислар бундай одамларнинг тахминан 15 фоизи руҳий жиҳатдан камчиликлари борлигини тан олишни хоҳламайди, деб хулоса чиқарди.

Шу билан бирга, кўзга ҳар хил нарсалар кўриниши кўриш қобилиятининг йўқолаётганидан дарак бериши мумкин. Кўз шифокорларининг фикрича, бунга ўхшаш галлюцинациялар – кам учрайдиган синдром аломати. Маълумки, марказий кўриш тизимининг бузилиши, кўз гавҳарининг хира тортиши, кўз ичи босимининг зўрайиши каби касалликлар кўриш қобилиятининг йўқолишига олиб келади.

Кўриш қобилиятининг пасайиши жараёнида мия ахборотларни қабул қилиш оқимидаги бўшлиқларни тўлдиради. Баъзида мия кўрилган воқеалар билан боғлиқ бўлмаган бўшлиқларни ҳам тўлдириб юборади. Шунинг учун марказий кўриш тизими бузилган одамларнинг 50 фоизи айрим ҳолатларда галлюцинацияга йўлиқади. Кимларгадир мавҳум нарсалар кўринса, кимларгадир аниқ тасвирлар кўринади.

Галлюцинация бир неча соат сақланиб қолиши мумкин, унга қарши дори воситалари эса йўқ. Кўп беморлар галлюцинацияга йўлиққанини айтишдан қўрқишади, чунки уларга ақли заиф деб диагноз қўйишларидан хавфсирайди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Зика вирусига қарши яна бир вакцина

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: