Ташаббускор ёшлар
Хайру саховатнинг ўлчови бўлмайди. Самарқанд шаҳридаги Сиёб спорт педагогика коллежининг 312-гуруҳ талабалари устози Нафиса Отабоева раҳбарлиги остида жажжи болажонлар учун бежирим ва чиройли кийим-кечаклар тикиб, Самарқанд шаҳридаги 9 — «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчиларининг бир гуруҳ болажонларига туҳфа этишди.
Самарқанд вилояти Хотин-қизлар қўмитаси раиси Муҳайё Асламова, Оқсоқоллар кенгаши раиси Ўктам Ҳожиев, гуруҳлар раҳбарлари кенгаши раиси Дилором Худойбердиева, “Хорижий тиллар” кафедраси мудири Гули Раҳимовалар каби фидойи инсонлар “Меҳрибонлик уйи”нинг 5-6-гуруҳларида тарбияланувчи болаларни бир дастурхон атрофига жам қилишиб байрам кечасини ташкил этишди. Байрам ширинликларсиз татимас деганларидек, болажонларга ширинликлар улашилди. «Меҳрибонлик уйи» директори Нодира Рабоева коллеж ўқувчиларига, уларнинг ота-оналарига, устозларига чуқур миннатдорчилик билдириб, бундай эътибор ва хайрли ишлар ҳамиша болалар кўнглини тоғдек кўтаришини таъкидлаб, меҳр-оқибатли ва ташаббускор ёшларнинг келажакдаги ишларида муваффақият тилади.
Ислом ХУДОЙҚУЛОВ