Саломатлик дарси

Соғлом турмуш тарзи борасида зарурий билим, малака ва кўникмаларни шакллантириш мақсадида мактабларда «Саломатлик дарслари» йўлга қўйилмоқда.

Тошкент шаҳар Миробод туманидаги 110-мактабнинг 6-«А» синфида ўқитувчи Нозима Исмоилова томонидан очиқ дарслар тарзида ўтказилган машғулот жуда қизиқарли бўлди. Унда ўқувчилар ўзлари тайёрлаган деворий газета ва қўлланмалардан фойдаландилар. Дарс давомида намойиш этилган “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми жамғармаси”нинг видео тасмалари ва турли слайдлар болаларга саломатлик ҳақида кенг ва батафсил маълумотлар олишда кўмаклашди. .

– Ўқувчиларга санитария-гигиена қоидаларини янада яхшироқ тушунтириш учун мактаб ҳамшираси ҳар бир синф­да алоҳида машғулотлар олиб боради. Энг асосийси, бу тушунчаларни ёритишда ўқувчиларнинг ўзи фаол қатнашиши катта аҳамиятга эга. Бундан ташқари мактабимизда турли спорт тўгараклари ишлаб турибди, – дейди фахр билан мактаб директори Гулнора Юсупова.

Заҳро ҲАСАНОВА

Яна ўқинг:  Гилос – шифобахш табиат неъмати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: