Ораста қизлар даврасида

1 июнь – Халқаро Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Олмазор туманидаги 106-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатда туман хотин-қизлар қўмитаси, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси таянч маскани, Олмазор туман «Баркамол авлод» Болалар маркази ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида «Ораста қизлар даврасида» деб номланган кўрик-танлов ўтказилди.

Тадбирнинг ўтказилишидан кўзланган мақсад баркамол ва соғ­лом ўсиб келаётган авлодни тарбиялаш, заиф эшитувчи ўқувчилар ўртасида дўстона муносабатни ривожлантириш, уларни касбга йўналтиришда ёшларни қизиқтириш, шунингдек, қизларни мактабдан кейинги мустақил ҳаётга тайёрлаш ва шу орқали ўзларининг интилишлари, истак ва хоҳишларидан келиб чиққан ҳолда ўз мақсадларини белгилаб унга эришишни ўргатишдир.

Танловда қизлар белгиланган шарт бўйича беллашиб, ўз иқтидорларини намойиш этишди. Беллашув сўнггида қизлар «Энг ораста қиз», «Энг латофатли қиз», «Энг чаққон қиз», «Энг зийрак қиз» каби номинациялар бўйича диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Шунингдек, ушбу таълим масканида байрам муносабати билан эшитишида нуқсони бўлган болаларни спортга кенг жалб қилиш, уларнинг саломатлигида спортнинг аҳамияти муҳим эканлиги ҳақида тушунчаларини бойитиш мақсадида мактабнинг 1-синф ўқувчилари ўртасида «Қувноқ стартлар» спорт мусобақаси ўтказилди.

Тадбир қатнашчиларига «Соғлом авлод учун» таянч маскани томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Раъно ЭРГАШЕВА,

ўқитувчи

Яна ўқинг:  XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2013-22)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: