Мия тузилиши ҳақида нималарни биласиз?

Бош миянинг асосий қисмини катта ярим шарлар ташкил этади. Уларни ахборотларнинг кўп қисмини сақлаб турувчи қобиқ ўраб тўради. Нерв ҳужайраларининг бу юпқа қобиғи кўриш, эшитиш, фикрлаш ва билиш жараёнлари, шунингдек, миядаги бурушиқ жойларнинг шаклланиши билан боғлиқ. Қобиқ бурушган кўринишда бош миянинг 50 фоиз ҳудудини эгаллайди. Лекин миянинг юзасига назар ташланса, қобиқнинг 66 фоиз қисми кўринмайди.

Олимлар миядаги бурушиқларнинг пайдо бўлиш сабабини аниқлади. Миянинг аста-секин ривожланиши натижасида катталашиб бораётган қобиқ бош суягининг чекланган бўшлиғига сиғиб, жойлашиб боради, шу туфайли мияда бурма-бурма жойлар юзага келади. Яъни мия мураккаб тузилганга ўхшаб кўринади.

Бурушиқлар нейронларни битта тармоққа боғлайдиган нерв ҳужайраларининг шохлаши жараёнида шаклланади, деб тахмин қилинмоқда.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  АҚЛЛИ БЎЛИШНИНГ ОСОН ЙЎЛИ КАШФ ЭТИЛДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: