Ёш шахматчиларимиз ғалабаси

Туркиянинг Эскишеҳир шаҳрида шахмат бўйича 14 ва 16 ёшгача шахматчилар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Мамлакатимизда болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор ўзининг юксак самараларини бераётир. Дунёнинг ўндан зиёд мамлакатидан ёш иқтидор эгалари иштирок этган мазкур халқаро турнир ҳам ўзбек ўғил-қизлари истеъдод ва маҳорат бобида ҳеч кимдан кам эмаслигини яна бир карра намоён этди.

14 ёшгача шахматчилар ўртасидаги мусобақада 62 нафар ўғил-қиз куч синашди. Турнирда мағлубиятсиз ўйнаган мамлакатимизнинг кўп карра чемпиони – Ортиқ Неъматов олти имкониятдан беш очко жамғариб, олтин медалга сазовор бўлди. Шахмат бўйича юқори натижаларни қайд этиб келаётган ҳамюртимиз мусобақада туркиялик Жанберк Кочак, Содиқ Нозикқўл, туркманистонлик Фархан Казимов, озарбайжонлик Исмоил Шоҳалиевни мағлубиятга учратиб, ўз жамоадоши Фотиҳ Абдухолиқов ҳамда қирғизистонлик Айдар Кенанбоев билан дуранг ўйнади.

16 ёшгача ўсмирлар мусобақасида 61 нафар шахматчи дона сурди. Мусобақада кучли ўйин кўрсатган “Умид ниҳоллари – 2012” спорт ўйинлари ғолиби Алишер Бекмуродов жамоамиз ҳисобига бронза медаль қўшди.

Яна ўқинг:  Қуёшпанелли черепицалар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: