Тухум сифатини қандай аниқлаш мумкин?

  • Оқ ва жигарранг тухумлар таркибида ҳеч қанақа фарқ йўқ. Пўчоқ ранги – генетик аломат, у тухумнинг сифатига таъсир қилмайди.
  • Тухум сақлаш учун энг яхши жой – совуткич. Чунки 6 градусдан паст ҳароратда сальмонелла бактериялари кўпаймайди.
  • Тухумнинг учли томонини пастга қилиб жойлаштириш уни узоқроқ сақлаш имконини беради. Унинг тескари томонида ҳаво пуфакчаси бўлади. Бу пуфакчада бактерия бўлиш эҳтимоли бор. Шунинг учун тўмтоқ томони билан жойлаштирилса, бактериялар тухум ичига кириши мумкин.
  • Тухумни ўткир ҳидли маҳсулотлар билан бирга сақламаслик керак. Тухум пўчоғида майда тешикчалар борлиги учун у бегона ҳидларни тортиб олади.
  • Тухум таркибида 6 грамм оқсил ва 20 та аминокислота мавжуд.
  • Тухумнинг яроқлилигини аниқлаш учун совуқ сув тўлдирилган идишга солиб кўриш керак. Агар у сув тубида горизонтал ҳолатда ётса, бу унинг сифати жуда яхшилигидан дарак беради. Тухумнинг тўмтоқ томони бироз юқорига кўтарилиб қолиши, махсулот сифатининг унчалик яхши эмаслигини, лекин оқатга ишлатиш мумкинлигини билдиради. Сув юзига чиқиб қолган тухум эса умуман яроқсиз бўлади.
  • Тухум таркибидаги холестерин зарарли эмас.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Бармоқларингиз жойлашувига қараб феъл-атворингиз ҳақида билиб олинг

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: