Уйқу етишмовчилигининг зарарлари

Medisys компанияси ходимлари ўтказган янги тадқиқот мунтазам равишда тўйиб ухламаслик (олти соатдан кам ухлаш) семизлик, депрессия, инфаркт ва инсулт хавфини оширишини кўрсатди.

18 соат уйғоқ юриш ақлий функцияларга салбий таъсир кўрсатади, диққатни жамлаш ва белгиланган вазифаларни бажариш қобилиятларига зарар етказади. Шунинг учун сурункали уйқусизлик пайтида машина ҳайдаш хавфли.

Шунингдек, мутахассислар уйқу иштаҳа билан боғлиқ гормонлар даражасининг мувозанатини бошқаришда ҳам муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидламоқда. Чала ухланган пайтда иштаха яхши бўлади, натижада одам меъёридан ортиқ овқатланади. Яқинда ўтказилган бошқа бир тадқиқот маълумотларига кўра, уйқу етишмовчилиги мия фаолиятининг бузилишига ҳам сабаб бўлади. Бунинг оқибатида Альцгеймер ва бошқа асаб касалликлари келиб чиқиши мумкин.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Офис ходими синдроми: хонада ўтириб ишлаш қандай касалликларни келтириб чиқариши мумкин?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: