Янги тест сурункали хорғинлик синдромини аниқлашга ёрдам беради
Сурункали хорғинлик синдроми – узоқ ҳордиқдан кейин ҳам йўқолмайдиган чарчоқ билан характерланадиган касаллик. Стенфорд университети тадқиқотчилари унинг яллиғланиш касаллиги эканини таъкидламоқда.
Мутахассислар сурункали хорғинлик синдромидан азият чекувчи одамларнинг қон намуналарини текшириб кўрди. Иштирокчиларда камида 17 цитокин (яллиғланиш белгиси)нинг юқори даражаси қайд этилди. Бу цитокинларнинг миқдори қанча кўп бўлса, хорғинлик шунча оғир кечади. Тадқиқотчиларнинг сўзларига қараганда, янги тест касаллик диагностикасини анча осонлаштиради.
Олдинроқ Корнелия университети ходимлари ичак ва қон микрофлораларида сурункали хорғинлик синдромининг биомаркерларини топган эди. Тадқиқот бу касалликка йўллиққан кишиларда ичаклар микрофлораси заиф бўлишини кўрсатган. Бундан ташқари, уларда яллиғланишга қарши бактериялар миқдори соғлом одамларникига нисбатан сезиларлича камлиги маълум бўлган.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.