Болаларни саратон касаллигидан асранг

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, кейинги йилларда 15 ёшгача бўлган болалар орасида хавфли ўсма касалликларига чалиниш ҳолатлари 5 фоизга ортган.

Ҳар йили мазкур хасталик туфайли 1 миллион боладан ўртача 50 – 200 нафари ҳаётдан эрта кўз юммоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, бу касалликнинг пайдо бўлишига энг асосий сабаб инсониятнинг нотўғри турмуш-тарзидир. Яъни, ушбу касаллик боланинг ҳаёт-фаолияти билан 70 фоиз алоқадор саналади. Аксарият болалар компьютер, планшет ва мобиль, телефонлар билан жуда кўп мулоқотда бўлади. Улар фаол ҳаёт тарзининг асосий қисмини интернет ва турли мессенжерларда дўстлари билан мулоқотда бўлишга сарфлайди. Қолаверса, соғлиқ учун зарарли бўлган фаст фуд маҳсулотларидан ҳам керагидан ортиқ истеъмол қилишади.

Сир эмаски, нотўғри овқатланиш ва жуда кўп бир жойда ўтириш вазннинг ортишига сабаб бўлади. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра бу каби олимлар саратоннинг бир қанча турларининг ривож­ланишига олиб келади.

Экспертларнинг таъкидлашича, ота-­оналар фарзандларининг ҳаёт тарзига эътиборли бўлишлари, мазкур хасталикнинг олдини олишда жуда муҳим саналади.

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Иммунитет “кушандалари”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: