Юқори ҳарорат организмга қандай таъсир ўтказади?

  • Инсон организми қуруқ ҳавода +71 градусга 1 соат, +93° га 30 дақиқа, +104° га 20 дақиқа давомида чидай олади. Бу борадаги рекорд натижа +200°. Рекорд ўрнатган одам термокамерада бир неча дақиқа тура олган.
  • Энг юқори ҳарорат 1992 йили Саудия Арабистони ва Ливияда кузатилган (сояли жойда +58 градус).
  • Инсон танасининг нормал ҳарорати 36,6 С°, агар у атиги 2 градусга кўтарилса лоҳаслик пайдо бўлади, 5 градусга ортадиган бўлса, ҳужайралар парчаланиши жараёни бошланади.
  • Инсон танаси терлаш орқали совийди. 1 литр тер ажралиб чиққанида 540 килокалория энергия йўқолади. +37–39 градус шароитда организм соатига 300 миллилитр сув ажратиб чиқаради, +40 дан кўтарилганда 1–2 литргача етади.
  • Баъзи жониворларда тер безлари бўлмайди. Қушлар, ит ва мушуклар нафас олиш ҳисобига салқинлайди.
  • 26° дан юқори ҳароратнинг ҳар бир градуси меҳнат самарадорлигини 10 фоиз камайтиради. Юқори ҳарорат организмга босим ўтказади. Бундай ҳолатда диққатни жамлаш ва ахборотни қайта ишлаш қийинлашади.
  • Тунисдаги Матмата шаҳри аҳолиси жазирамадан сақланиш учун турар-жойларини ер остига қуришади.
  • Ер юзидаги энг иссиқ жой Калифорниядаги “Ўлим водийси” номли чўл майдони. У ерда ҳарорат (сояли жойда) +57 градусни ташкил қилади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  АСТРОНОМЛАРДАН “ГИГАФОТО”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: