Алкогол руҳий сиқилишни бартараф қилишга ёрдам бермайди

Аксарият одамлар руҳий сиқилишни спиртли ичимликлар ёрдамида бартараф қилишга уринади. Бу усул бефойда бўлиши билан бирга, хавфли томонлари ҳам бор. Zee News нашри хабар беришича, стресс пайтида алкогол истеъмол қилиш ичкиликка қарамлик ва безовталикни келтириб чиқаради.

Руҳий сиқилиш кўп ичкилик ичишга олиб келади. Сурункали ичиш эса стрессга нисбатан нормадан ташқари реакцияни ҳосил қилади. Қарамликка йўл қўймаслик учун мослашувчан феъл-атворга таяниш зарур. Бу бош мия олд қобиғининг асосий функцияси ҳисобланади.

Сичқонларда синаб кўрилган тажрибалар орқали стресс ҳолатида алкогол ичиш ақлий қобилиятни бошқарувчи нейрон тўрларидаги сигнал системасининг бузилишига олиб келиши маълум бўлди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Ҳаво ва қуёш ванналари – танга даво

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: