Энди смартфонлар глаукомани аниқлайди

Бугунги кунга қадар смартфонлар ёрдамида юрак пульсини ўлчаш, сарфланган калорияларни аниқлаш мумкин эди.

Кембриж университети олим­лари эндиликда бу қурилмалардан глаукома каби кўз касалликларини текширишда фойдаланишни таклиф қилишмоқда. Бунинг учун улар махсус механизм­ни ҳам яратишга муваффақ бўлишди.

Ушбу жараённи амалга оширишда смартфон ва VR-шлем каби махсус Viewi мосламаси зарур бўлади. Икки қурилма ўзаро боғлангач, смартфондаги иловада очиқ бурчакли глаукомани текширадиган индикаторлар ишга тушади. Натижада керакли синов маълумотлари тўпланади.

Ҳар бир кўзни текшириш учун тахминан 5 дақиқа вақт сарфланади. Натижалар эса осон тушуниладиган шаклда кўрсатилади.

Олимлар бундай кашфиёт тиббиёт яхши ривож­ланмаган мамлакатлардаги инсонларда кўз касалликларини аниқлаш ва даволашда яхши самара беришини таъкидлашмоқда.

Яна ўқинг:  Қулоқда шовқин эшитилса…

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: