Шоколад уйқусизликдан қийналувчилар учун фойдали
Л’Акуила университети ходимлари аниқлашича, ҳар куни шоколад истеъмол қилиш уйқу етишмовчилигининг салбий натижаларини бартараф қилади. Бунга шоколад таркибидаги флавоноид моддаси сабаб бўлади.
Шоколаднинг ижобий таъсири билиш қобилияти издан чиққан кексаларда энг кўп қайд этилди. Флавоноид туфайли уларда ахборотни ишлатиш тезлиги, диққат, хотира ва нутқ равонлиги яхшиланган.
Олимлар бу кашфиёт айниқса навбатчиликда турувчи ишчиларга ёрдам беради, деб умид қилишяпти.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.