КОФЕ – 2-ТУР ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИ
Кофе ичишни хуш кўриш 2-тур қандли диабетнинг олдини олади деб хабар беради Diabetes Care нашри. Гарвард университети олимлари 1996-2013 йиллар давомида кўнгиллилар билан 28 та тадқиқот ўтказишди.
Тажрибада шу нарса маълум бўлдики, тадқиқотларда иштирок этган бир миллиондан зиёд кўнгиллиларнинг 45335 нафаридагина 2-тур қандли диабет кузатилган. Якуний хулосага кўра бир кунда 1-6 финжон кофе ичувчиларга касаллик ривожланиш хавфи кофе ичмайдиган кўнгиллилар билан қиёслаганда 0,92, 0,85, 0,79, 0,75, 0,71 ва 0,67 нисбатда учрайди. Шунингдек, таркибида кофеин моддаси бўлмаган кофе истеъмол қилиш 2-тур қандли диабет ривожланиш хавфини камайтиради. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича яна янги мет-анализлар ўтказиш зарур. Чунки, сўнгги пайтларда таркибида кофеин бор кофе ва бу модда бўлмаган қаҳвани истеъмол қилганда организмга қандай таъсир этиши хусусидаги қиёсий таҳлиллар мавжуд илмий ишлар пайдо бўла бошлади.
Шунингдек, кофеин ҳилпилловчи аритмия (юрак касаллиги)нинг ривожланишининг олдини олар экан. Хитойлик олимларнинг тадқиқотларига кўра ҳар куни 300 мг кофеин истеъмол қилиш бу хасталик ривожланишининг 6 фоиз олдини олар экан. Яна кофеин хотирани ҳам яхшилаши кузатилган.