Уйқусизликка генлар сабаб бўлиши мумкин

Уйқусизликдан миллионлаб одамлар азият чекади. Сўнгги тадқиқотлар давомида олимлар уйқусизликка психологик омиллардан ташқари генетик омиллар ҳам сабаб бўлишини аниқлади. Шунинг учун уйқу билан боғлиқ муаммолар ирсий характерга эга бўлиши мумкин, деб ёзади Infox нашри.

113006 нафар одамнинг геноми таҳлил қилинди, унга кўра геномнинг уч ҳудудида генларнинг еттита муаммоли варианти аниқланди. Шунингдек, уйқусизликка алоқадор баъзи генлар руҳий сиқилиш ва бошқа хавфли касалликларда ҳам иштирок этиши маълум бўлди.

Ажабланарли жиҳати, аёллар ва эркаклардаги уйқусизликка генларнинг турли вариантлари таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, икки жинс вакилларининг уйқу билан боғлиқ муаммолари турли физиологик механизмлар натижасида юзага келади. Эркаклардан кўра аёллар кўпроқ уйқусизликдан азият чекади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Патронаж хизматида янги тизим

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: