Ҳиқичоққа лимон даво

Лимоннинг халқа қилиб кесилган бир дона парраги ҳам беморга ижобий таъсир кўрсатади. Нордон цитрус мева шарбати оғиз бўшлиғи ва қизилўнгачни таъсирлантиради. Натижада ҳиқичоқ аста-секин бартараф бўлади. Яна беморга сув бериш керак. Аммо у суюқликни оҳиста ва қултумлаб ичиши даркор. Шунингдек, ёш бола ёки катта кишига ҳиқичоқ тутган пайти чуқур нафас олиб, бир оз нафас чиқармай туришни ва бу вақт давомида унга ўнгача санашни таклиф этиш зарур. Яна беморни чалғитиш учун жиддий туриб у кутмаган бирор воқеа-ҳодиса иштирокчиси бўлгани ҳақида унга “сўзлаб” беринг. У бундан чўчиб кетиб, ҳиқичоғи ҳақида унутади. Унутманг, “ҳазилнинг таги зил бўлмасин”.

Мабодо эмизикли миттивойни ҳиқичоқ тутса уни бир оз тик ҳолатда ушлаб туринг, шунда меъда ва қизилўнгачдаги ортиқча ҳаво чиқиб кетади. Бу ҳолатда ҳам гўдакнинг умуртқа поғонасига ортиқча юклама тушмаслиги учун уни эҳтиёт қилинг.

Аммо юқоридаги тавсияларимизга амал қилсангиз ҳам бир ҳафта давомида беморни бир неча маротаба ҳиқичоқ тутса, билингки бу жиддий хасталик аломати бўлиши мумкин. Албатта, хаста кишига педиатр ва невропатолог кўригидан ўтишни тавсия этамиз. У сизга зарур тиббий муолажаларни буюради.

ГУЛШИРИН

Яна ўқинг:  Биринчи тиббий ёрдамда хатоликка йўл қўйманг!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: