Халқаро пресс-клуб раиси: “Олтин қалам”чилар қаерда?

“Олтин қалам”чилар қаерда? Қизиқ савол, шундай эмасми? Журналистлар ижодий уюшмаси томонидан ташкил этилган тадбирда маърузачилардан бири, Халқаро пресс-клуб раиси Шерзод Қудратхўжаев журналистларга юзланиб шундай савол берди. Ҳа, эсизгина, ўша ерда “Олтин қалам” мукофотини олганлар йўқ экан-да, бўлмаса боплаб саваланармиди… Аммо бу мурожаатни фақат “Олтин қалам” мукофотини олганларга қаратилган, деб бўлмайди. Бу савол “Олтин қалам” билан бир қаторда журналистлар учун таъсис этилган бошқа мукофотларни ҳам қўлга киритган совриндорларга тегишли. Бугун нега уларнинг аксарияти (ҳаммаси эмас) жим?

Мазкур саволнинг берилишига етарлича сабаблар мавжуд. Бугун давлатимиз раҳбари ҳар бир соҳани танқидий кўриб чиқаётган, ҳар бир туманни шахсан ўзлари бориб, у ердаги шарт-шароитларни кўздан кечираётган бир даврда айрим журналистларнинг қўл-қовуштириб ўтириши, очиғи, ярашмайди.

Журналистлар ижодий уюшмаси томонидан ташкил этилган тадбирда шу каби қатор масалалар муҳокама этилди. Очиқ нигоҳ билан қаралганда, бугун ҳақиқий, халқ билан ҳамнафас, елкама-елка туриб, уларнинг дардини тинглайдиган, улар билан бирга ёниб, бирга муаммоларини ҳал эта оладиган журналистлар кам. Тадбирда бунинг сабабларидан бири журналист кадрларни тайёрлашдаги муаммолар экани таъкидланди. Бу биринчи масала.

Иккинчи масала, журналистларни етиштириб чиқараётган факультетлар масаласи. Ахир, асосий журналистлар шу ердан етишиб чиқяпти.

“Ўзбекистон миллий университети ва Ўзбекистон жаҳон тиллари университетидаги журналистика факультетларини бирлаштириш керак. Уларнинг ўрнига эса, журналистлар институти ёки академия очиш таклифини бериш лозим. Сабаби, бугун факультетни битириб чиқаётган талабаларнинг ҳаммаси ҳам журналист кадр бўлиб чиқмаяпти”, дейди Халқаро пресс-клуб раиси, Шерзод Қудратхўжаев.

Тадбирда, шунингдек, журналистлар малакасини ошириш институти ҳам ташкил этилиши керак, деган таклифлар билдирилди. Зеро, шифокорлар, ўқитувчиларнинг малакаси оширилаётган бир вақтда ўз қолипидан чиқмай қолган кўплаб журналистлар учун бундай институтнинг бўлиши, албатта, яхши.

Тадбирда кўтарилган шу ва бошқа масалалар бўйича тез орада Халқаро пресс-клубда очиқ мулоқот ташкил этилиши кутилмоқда.

Нигина Ҳакимова

Яна ўқинг:  Қашқадарёда кўришгунча хайр, “Баркамол авлод”!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: