Ўзбекистонлик уч талаба БМТ Бош Ассамблеясида сўзга чиқди

БМТ томонидан талабалар ўртасида ўтказилган «Кўп тил – бир олам» иншолар танловида ўзбекистонлик уч нафар талаба ғолиб чиқди. Бу ҳақда БМТ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистонлик талабалар Наргиза Мухторова, Соҳиб Саидов ва Нигина Файзулло қизи рус тилидаги иншолар танловида ғолиблар орасидан жой эгаллашди.

Танловнинг биринчи босқичида дунёнинг 170 та мамлакатидан 6 мингдан ортиқ талаба қатнашди. Улар ўз иншоларини БМТнинг расмий тиллари – инглиз, араб, француз, испан, хитой ва рус тилларида тақдим этишди.

Ҳар бир тил йўналишида 10 тадан — умумий ҳисобда 60 нафар ғолиб эълон қилинди.

Танловнинг барча ғолиблари Халқаро ёшлар форумида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар ва Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеяси залида сўзга чиқдилар.

Яна ўқинг:  Юртимизда аҳолини рақамли телевидение сигналлари билан қамраб олиш 88 фоизга етказилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: