Самарқанддаги иккита меҳрибонлик уйига 30 миллион сўмдан ҳомийлик ёрдами кўрсатилди

Шу йилнинг 9 октбярь куни Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчисининг турмуш ўртоғи Заида Граузе хоним ҳамда Фаластин давлатининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчисининг турмуш ўртоғи Любов Таршахани хоним Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳрига ташриф буюрдилар.
Маълумки, Ўзбекистонда ўзининг дипломатик миссиясини олиб бораётган хорижий давлатлар элчиларининг оилалари ўртасида ҳар йили “Миллий таомлар” фестивалини ўтказиш анъанага айланган. Мазкур фестиваль давомида тайёрланган таомларни сотишдан жамғарилган маблағ юртимиздаги меҳр-мурувватга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлашга сарфланади.


Элчиларнинг рафиқалари Самарқандга ана шу эзгу юмушни адо этиш мақсадида келиб, шаҳардаги 1- ва 10-меҳрибонлик уйларида бўлдилар.
Меҳмонлар Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов ҳамроҳлигида муассасаларда болаларнинг яшаши, таълим-тарбия олиши ва касб-ҳунар ўрганиши учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
Улар ота-она қарамоғисиз қолган, етим болаларга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътиборнинг гувоҳи бўлдилар.
Меҳмонларни қизғин кутиб олган болалар улатга ўзлари тайёрлаган маданий дастурларини намойиш этдилар.
Тадбирда Заида Граузе ва Любов Таршахани хоним тарбияланувчиларга ўзларининг эзгу тилакларини билдирган ҳолда муассаса раҳбарлари ва тарбиячи-ходимларга машаққатли меҳнатлари учун миннатдорчилик изҳор этишди.
Улар фестивалдан жамғарилган маблағлардан меҳрибонлик уйларининг ҳар бирига 30 миллион сўмдан беғараз ҳомийлик ёрдамини топширдилар.
Ташриф давомида меҳмонлар шаҳарнинг тарихий-маданий ёдгорликларини томоша қилдилар.

Марям Аҳмедова.

Яна ўқинг:  Самарқандда Ислом Каримов мақбара мажмуаси очилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: