Ёзги меню билан танишинг

Ёз ойида организм иссиқ ҳаво туфайли кўп суюқлик йўқотади. Шу боис, бу мавсумда организмга алоҳида эътибор қаратиш муҳим.

Масалан, ҳар соатда 20°Сдан юқори бўлган 100-200 мл суяқлик ичиш тавсия этилади. Аммо юрак-қон томир тизимида муаммоси бор, гипертонияга учраган инсонларга кўп сув ичиш тақиқланади.

Агар сиз кўп сув ичишни унчалик хуш кўрмасангиз, унда сизга суюқлиги кўп бўлган маҳсулотларни тавсия этамиз.

Бодринг — 96%;

Помидор — 93%;

Сельдерей — 94 %;

Қовун – 91%;

Исмалоқ – 92%;

Қулупнай – 90%;

Апельсин – 86%;

Папая – 89%.

Шунингдек, ёзда организмга суюқлик қанчалик керак бўлса, витамин ҳам шунчалик зарур. Хусусан, бу мавсумда С, РР, B1, В2, B6 каби витаминлар жуда зарур. Сабаби, бу витаминларнинг етишмаслиги оқибатида авитаминоз, иммунитетнинг тушиши сингари ҳолатлар юз бериши мумкин. Лекин кимнинг ҳам ёз мавсумида бетоб бўлгиси келади, шундай эмасми?

Ёз мавсумида овқатланиш менюсига кўпроқ сабзавотли, мевали салатларни киритинг. Фақат бу салатлар майонездан холи бўлгани маъқул. Унинг ўрнига ўсимлик ёғи, йогуртларни қўшиш мақсадга мувофиқ.

Ёзда бўтқаларни истеъмол қилишни янада кўпайтиринг. Унинг таркибида оқсил, углевод, фойдали витамин ва ферментлар бўлади. Шу боис, нонушта вақтида уни тановул қилишни унутманг.

Ёз – энг ажойиб фасллардан бири. Уни кўнгилдагидек ўтказишни истасангиз, албатта, тўғри овқатланиш қоидаларига риоя этишни канда қилманг.

Яна ўқинг:  Тиш нега кариесга учрайди?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: