Янги телеканал ишга тушди

Ўзбекистонда рақамли “Ўзрепорт – ТВ” тест тизимида иш бошлади. Ушбу канал замонавий ахборот тарқатувчи бизнес канал бўлиб, ишбилармон одамлар доирасига мўлжалланган.

“Ўзрепорт – ТВ” мустақил, нодавлат телеканал бўлиб, бу ҳақда “Ўзрепорт – ТВ” ахборот агентлиги маълумот берди.

Телеканал икки тилда фаолият олиб боради ва унда ҳар соатда долзарб ижтимоий янгиликлар, иқтисодиёт, бизнес ҳамда молияга оид хабарлар бериб борилади.

Иқтисодиётга оид таҳлилий муаллифлик дастурлари, бундан ташқари молия бозори, банк тизими, суғурта ва лизинг соҳалари борасидаги фикрлар, изоҳлар, мутахассислар билан суҳбатлар ва маданий-маърифий мавзулардаги кўрсатувлар доимий равишда эфирга узатилади.

Ушбу канални рақамли ТВ-тюнер орқали томоша қилиш мумкин.

Яна ўқинг:  Бобом босган излар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: