Гуллардан ясалган тортга нима дейсиз?
Апрель ойининг сўнгида Голландияда «Блоеменcорсо» 66-анъанавий баҳор гуллари намойиши ўтказилди.
Мазкур тадбирда гулларнинг хилма-хил турларидан катта ўлчамдаги шакллар, эртак қаҳрамонлари, одамлар, буюмлар, инсталляциялар ясалади. Қуйида Гарлем ва Нордвейк шаҳри кўчаларида бўлиб ўтган фестивалда ранг-баранг, ноёб инсталлятсияланган гулларнинг бир неча турларини томоша қилишингиз мумкин. Бу йилги гуллар намойишининг мавзуси «Ёқимли иштаҳа!» («Бон аппетит!») деб номланди.