Ноёб сканер
Озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибини аниқловчи сканер яратилди.
Қурилма нафақат маҳсулот нимадан таркиб топганини аниқлашга, балки унда қандай миқдорда витаминлар борлиги ва уни қандай узоқ вақт сақлаш мумкинлигини аниқлай олади. Шунингдек, янги қурилма исталган нон маҳсулотида глютен (оқсил) миқдорини аниқлашга имкон беради.
Маҳсулот аниқланиши ва унинг кўрсаткичлари таҳлили икки босқичда ўтади. Аввал қурилма олинган маълумотни ўзидаги билан таққослайди, сўнгра маҳсулот сиртини унинг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш учун ўрганади.
“SciO” деб номланган янги қурилмани яратишда унинг ихтирочилари озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишда баъзи чеклашларга эга одамларга ёрдам беришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйганлар. Мисол учун қурилма қандли диабет касаллиги бор одамларга жуда асқотади. Унинг ёрдамида ортиқча ҳаракатларсиз егуликнинг аниқ таркиби, ундаги қанд миқдори ва бошқа моддаларни аниқлаш мумкин.
Ш. ХЎЖАҚУЛОВ