Кир ювиш машинаси ўрнини босувчи сумка

Фаол жисмоний машғулотлардан сўнг спорт кийимларини тозаловчи ва унга покизалик бахш этувчи махсус сумка яратилди.

Ушбу қурилма арзон ва ультрабинафша нурлар ёрдамида кийимни тозалайди. Кир ювиш жараёнини бошлаш учун сумкада жойлаштирилган тугмачани босиш ёки уни смартфон ёрдамида амалга ошириш мумкин. Жараён 15 дақиқадан 35 дақиқагача давом этиши мумкин.

Белгиланган вақт давомида ультрабинафша нурлар ёқимсиз ҳид келтириб чиқарувчи бактерия, вирус ва замбуруғларни нобуд қилса, озон кийимга покизалик бағишлайди. Қизиғи шундаки бундай ишлов бериш сумкадаги ичимлик суви ва озиқ-овқатни яроқсиз ҳолга келтирмайди.

Яна ўқинг:  Юрт тимсоли

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: