Ёш ўтиши билан инсон саломатлигига дўстлар кўпроқ таъсир қила бошлайди

Мичиган университети олимлари берган маълумотга кўра, мустаҳкам дўстлик инсонларни кексайган пайтда ёлғизлик ва сурункали касалликлардан қутқаради. Бундан ташқари, дўстлик жуфти ва яқин қариндошлари йўқ одамлар учун асосий таянч манбаи ҳисобланади.

Мутахассислар иккита тадқиқот ўтказди. Дастлаб 271053 нафар турли ёшдаги 100 та мамлакат вакилларининг соғлик ҳолати ва бахтиёрлик даражаси ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилинди. Оила ҳам, дўстлар ҳам мустаҳкам соғлик ва бахтиёрлик даражасининг юқорилиги билан боғлиқ экани маълум бўлди. Лекин бу жиҳатлар ёш улғайган сари кўпроқ дўстларга боғлиқ бўлиб боради.

Иккинчи тадқиқотда мутахассислар АҚШлик 7481 нафар кексани сўровдан ўтказди. Шундан сўнг, дўстлар даврасида бўлишни хуш кўрмайдиганлар сурункали касалликларга кўп йўлиқиши, дўстларни суянч манбаи деб билувчилар эса ҳаётдан мамнун яшаши аниқланди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  ТИШЛАР ҲАҚИДА БАҲСЛИ ФИКРЛАР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: