Педиатрлар фикри: болалар ҳар куни биттадан тухум истеъмол қилиши керак

Тухум рационга озиқ моддаларини қўшади ва боланинг бўйи ўсишига кўмаклашади. Бола туғилганидан кейинги икки йил бўй ўсишида жуда муҳим давр саналади. Агар бу ёшда бўй ўсиши ортда қолса, уни меъёрга келтириш қийин кечади.

160 нафар бола иштирокида тадқиқот ўтказилди. Уларнинг ярми олти ой давомида ҳар куни тухум истеъмол қилишди. Қолган ярми эса назоратдаги гуруҳ сифатида иштирок этди.

Текширувдан сўнг асосий гуруҳ иштирокчиларида ривожланишнинг кечикиш ҳолати назоратдаги гуруҳникига нисбатан 47 фоиз камроқ кузатилди. Бунинг устига, тадқиқотдан олдин асосий гуруҳ таркибида ёшига нисбатан бўйи калта болалар кўпроқ эди. Мутахассислар болага 4 ойлик бўлгунча тухум бериш мумкин эмаслигини таъкидлайди. Ҳар қандай ҳолатда инфекция тарқалмаслиги учун тухумни яхшилаб пишириш тавсия этилади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Қабзиятни халқ табобати усулида даволаш

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: