Собиқ турмуш ўртоғимдан пул сўрашга ҳаққим борми?

Никоҳим бекор қилинганига олти ой бўлди. Касаллик туфайли тайинли жойда ишлай олмаяпман. Бундай вазиятда, гарчи собиқ бўлса-да турмуш ўртоғимдан пул сўрашга ҳаққим бор экан. Шу тўғрими?

М. СОБИТОВА, Тошкент шаҳри

“Оила” кодексида никоҳдан ажралгандан кейин ҳам собиқ эр (ёки хотин) ёрдамга муҳтож хотин (ёки эр)га таъминот беришга мажбурлиги қайд этилган. Лекин сиз билан боғлиқ ҳолатда собиқ эрингиздан таъминот олишингиз учун “Оила” кодексининг 118-моддасида белгиланган икки жиҳатнинг мавжудлиги талаб этилади. Улардан биринчиси – сизнинг меҳнатга лаёқатсизлигингиз ва ёрдамга муҳтожлигингизнинг реаллиги, иккинчиси шуки, меҳнатга лаёқатсизлик никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб бир йил ичида юзага келган бўлиши лозим.

Собиқ эр-хотиннинг бир-бирига таъминот бериш ва уни тўлаш тартиби ўзаро келишув билан, келишув бўлмаган тақдирда суд тартибида белгиланиши мумкин. Суд тартибида таъминот миқдори таъминот берувчининг моддий ва оилавий аҳволини ва бошқа шу каби эътиборга лойиқ жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Лекин бунда тўланадиган таъминот миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг учдан бир қисмидан кам бўлмаслиги керак.

Саволга Тошкент шаҳар 7-сонли давлат нотариал идораси нотариуси

Ирода МУСТАФОЕВА

жавоб берди

Яна ўқинг:  Куёв ҳам ўғил ҳисобланадими?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: