Озодалик – саломатлик

Тозалик қандай яхши-я!? Озодалик инсоннинг кўрки, тозалик бор жойга барака инади, дея такрорлайди, бувижоним. Тозалик ҳақида шунчаки сўзлама, у амалларингда бўлсин дея таъкидлайди. Шу боис ҳам синглим, укам ва менга батартиблик одат бўлиб қолган.

Ишонсангиз, шу саришталик ҳовлимиздан маҳалламизга кўчган. Ҳар тонг кўчамиз келинларию, қизлари ким барвақт туриб супуриш “мусобақаси”ни бошлашади. Остонамиздан тортиб, катта йўлга чиққунга қадар ҳамма ёқ супуриб сидирилган, сув сепилган. Чиқинди уюмини-ку умуман учратмайсиз. Катталарнинг айтишича, тўпланган чиқинди бехосият бўлиб, имкон борича уни инсон назари тушмайдиган жойга, усти ёпилган ҳолда идишларга ташлаш лозим.

Одатдагидек, маҳалламдан Навоий кўчасида жойлашган 59-умумтаълим мактабига йўл олдим. Пиёда юриб, Хадра майдонига чиқиб бордим. Баҳор фасли бирам яхши-да, кечаги енгилгина ёққан ёмғирдан сўнг дарахтлар ва гуллардаги намликдан пайдо бўлган томчилар нур каби порлайди.

Шаҳримиз тозалигига масъул ака ва опаларимиз эса эрта тонгдан шаҳримиз озодалигига ўз ҳиссаларини қўшиш билан биргаликда турли юмушлар билан кетаётган инсонларга кўтаринки кайфият бахш этишади. Аммо… Хадра чорраҳасидаги кўп қаватли бинонинг паст қаватидаги дўконлар атрофи супурилмаган йўлак, ҳар доим чиқиндиларга тўлиб кетган махсус идишлар, ўртадаги фавворанинг аҳволи ҳам ҳавас қилгудек эмас. Дўкон ичкарисидаги опаларим, акаларим ҳар сафар ичкарини артиб, тозалашади-ю, ҳеч ҳам ташқаридаги аҳвол ҳақида бош қотиришмайди. Аста “Ўзкимёсаноат” акциядорлик компаниясига қарашли йўловчилар ўтиш йўлагига ўтаман. Йўлаклар супуриб-сидирилган, ён томондаги ерга экилган майсалар теккисланиб, сув сепилган, ранг-баранг анвойи гуллар кишига завқ бағишлайди.

Тошкент Кимё-технология институти ҳам улардан ўрнак олса бўларди.

Энди қатор жойлашган турли дўконлар растаси бошланади. Ҳар бирининг атрофи тозаланган, сувлар сепилган. Аммо… чиқиндиларни катта йўлнинг чеккасига, ёки бекатнинг бурчагига уйиб қўйилган. Маълумки, Навоий кўчаси пойтаҳтимизнинг марказий кўчаларидан бири бўлиб, юртимизга ташриф буюрувчи меҳмонлар ҳам шу кўчадан ўтишади. Бу ҳолат эса…

Ва ниҳоят ўзимнинг озода, кўркам мактабимга етиб келдим! У бизни бувижонимга ўхшаб тозаликка, тартибга ўргатади. Зеро, юртимизнинг ҳар бир гўшаси Ватандир

Асилбек Тоҳировнинг сўзларини

Маърифатхон қоғозга кўчирди.

Яна ўқинг:  2016 йил – Соғлом она ва бола йили: БАРДАВОМ ЭЗГУ МАҚСАД САРИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: