Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Оламни асраш –одамни асраш

02.05.2013
29 марта ўқилди
Оламни асраш –одамни асраш

Табиат ва инсонни бир бутун, десак янглишмаймиз, албатта. Шу боис мамлакатимизда табиат муҳофазасига, экологик таълим-тарбияга бўлган эътибор кундан-кунга ошиб бормоқда. Айниқса, ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши, матбуот орқали чоп этилаётган кўплаб ижодий материалларнинг самараси ҳаётда ўз аксини топмоқда.

Миллий матбуот марказида республикамиз нашрларидан ҳисобланган "Eko Olam" журнали ва "Eko Olam PRESS" газетасининг бу борадаги фаолияти билан таништириш ҳамда "Eko Olam PRESS " газетаси, таҳририят ходими, журналист ва олим Шукур Жабборнинг "Мансур Халлож сири" номли илмий-ирфоний рисоласи, "Зиқна Махзум" номли янги хажвий қиссаси, муаллифнинг Басанда Жалилова билан ҳаммуаллифликда яратган "Экология: кеча ва бугун" номли янги мустақил тадқиқот асари, шунингдек, таҳририят ҳодимаси Зебо Омонованинг болалар учун мўлжалланган "Топамиз, тез айтамиз" номли китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда газета бош муҳаррири Азим Суюн, журнал бош муҳаррири Аъзам Хўжақулов, бош муҳаррир ўринбосари Илхом Авазовлар, шунингдек, шоирлардан Алишер Нарзулло, Тўра Мирзо, рассом-карикатурачи Маҳмуджон Эшонқулов ва бошқалар газетанинг янги рукнлари, мақолалари нинг долзарб мавзуларга қаратилгани ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. Унда асосан экология, унга хавф солаётган муаммолар, инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар, ҳозирги экологик маданият борасида ёшларнинг саводхонлигини янада ошириш каби мавзулар қамраб олинганлиги қайд этилди.

Шу юртда яшайдиган ҳар бир инсон ўз она ерини, табиатини асрамоғи лозим. Биз юқорида таъкидлаган журнал ва газета ходимлари ўз мухлисларига ана шу мавзуга доир долзарб масалаларни етказиш мақсадида ижодий изланмоқдалар. Улар турли соҳа ходимлари, экологлар, социологлар, ўқитувчилар, муҳандислар, сиёсатчилар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқдалар.

Бугун атроф-муҳит, экология билан боғлиқ муаммо бутун дунё халқларини ташвишга солиб, мулоҳаза юритишга, фикрлашга мажбур қилаётган бир даврда инсоният атроф-муҳитга шу даражада озор етказмоқдаки, бу инқирозни бартараф этиш учун барча мамлакатлар ҳамкорликда иш тутиш даври келди. Чунки, экологияни асраш, барқарор ҳаётни барпо қилиш ўз қўлимизда эканини унутмайлик.

Теглар:#2013/17

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Теридаги холлар онкологик муаммоларга сабаб бўладими?Жамият

Теридаги холлар онкологик муаммоларга сабаб бўладими?

Хол одамнинг бўйин ёки бош каби аъзоларида жойлашган бўлса, уни жароҳатланишдан эҳтиётлаш лозим. Чунки бўйинга ҳар куни кийимларнинг ёқаси тегиб ишқаланади. Бошда бўлса, сочни тара

11.08.202367
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.2022301
“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?Жамият

“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?

Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и

05.04.2021269
Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талабиЖамият

Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби

Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бош­лашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.

31.05.2021264