Мўъжизалар йили бўлди

Хушнуд ХУДОЙБЕРДИЕВ,

“Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиби:

– Мен мўъжизага қаттиқ ишонаман. Ҳар янги йил келиши олдидан янги орзулар эшик қоқаётганини сезаман.

2016 йил чинакам мўъжизалар йили бўлди, десам асло муболаға бўлмайди. Яратган менга ўзим учун муносиб тақдирдошни насиб этди. У билан бирга ота-онамдек азиз инсонлар ҳам ҳаётимга кириб келди. Умрим китобида янги саҳифа очилди. Энди бу китобнинг қаҳрамони иккита бўлди. Мен ва турмуш ўртоғим.

Ортда қолаётган “Соғлом она ва бола йили” халқимиз ҳаётида мисли кўрилмаган ўзгаришлар йили бўлди. Янги – 2017 йил эса Ўзбекистон тарихида янги саҳифа очиб бермоқда.

Кўпнинг дуоси ижобат дейишади. Янги йилга янгича кайфият, соғлом руҳият, янги куч-қувват билан қадам қўяр эканмиз, келаётган йилнинг файзли бўлишини якдиллик билан ният қилайлик. Нияти яхши, мақсади эзгу одамларнинг юзи ҳам, йўли ҳам ёруғ бўлиши, шубҳасиз.

Тилагим, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йилида халқимизнинг дилидаги барча эзгу орзулари рўёбга чиқсин. Ер юзида тинчлик, осойишталик ҳукмрон бўлсин!

Барча юртдошларимизни, жумладан, “Соғлом авлод” газетаси муштарийларини байрам билан чин юракдан табриклайман. Барчангизга фақат эзгулик ва яхшиликни, муҳими, умрингизга мазмун берувчи мўъжизаларни соғиниб қоламан.

Яна ўқинг:  Юртимиз фарзандлари доимо соғлом бўлсин!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: