“Баркамол авлод – 2017”: ғолиб ва совриндорлар номи маълум

Жиззах шаҳрида “Баркамол авлод – 2017” спорт ўйинлари қизғин давом этмоқда. Мусобақанинг иккинчи куни қатор спорт турлари бўйича ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

Мусобақасининг бадиий гимнастика баҳсларида илк ғолибалар номи маълум бўлди. Кўпкураш бўйича жамоавий беллашувлар: Н.Усмонова, М.Қувондиқова, Т.Ким, А.Эгамбердиева, З.Нигматова, С.Исматова ғолибликни қўлга киритдилар.

Таэквандо-WTF бўйича қизлар 49 ва 55 кг вазн тоифасида баҳс олиб борди. Унда мезбонлардан Ш.Норматова 55 кгда ғолибликни тантана қилди. Бу вазнда фарғоналик Д.Бахритдинова иккинчи поғонадан жой олган бўлса, Тошкент шаҳридан Л.Пўлатова ҳамда Сурхондарё вилоятидан У.Тоштемировага мусобақанинг бронза медаллари насиб этди.

49 кг вазн тоифасида фарғоналик Н.Қамчибековага тенг келадигани топилмади. Кумуш медал Хоразм вилояти шарафини ҳимоя қилган Ш.Аминовага насиб этди. Қашқадарёдан келган Ш.Шодмонова ҳамда жиззахлик Н.Умирова учини ўрин билан кифояландилар.

Ўғил болалар ўртасида С.Бобобеков 55 кгда тенгсиз бўлди. Мезбон спортчига финалда Сурхондарё вилояти иштирокчиси Ж.Гулматов имкониятни бой берган. Бухора ва Сирдарёдан келган Ш.Султонов ҳамда С.Аҳмедов шоҳсупанинг кейинги ўрнидан жой олдилар.

Умумжамоа ҳисобида Жиззах вилояти Таэквандочилари биринчи, Сурхондарё иккинчи ва Фарғона вилояти учинчи бўлди.

«Суғдиёна” универсал спорт мажмуасининг сузиш комплексида сузиш бўйича ярим финал босқичлари бўлиб ўтди. Хабар берганимиздек, мусобақа иштирокчилари сузишнинг 4 та йўналиши, яъни 50 метрга брасс усулида, шунингдек, 50 метрга чалқанча, 100 метрга батерфлай ва 200 метрга эркин сузиш эстафета тури бўйича ўзаро беллашдилар. Ҳар бир спортчининг маҳорати мураббийлар муҳокамасида ҳамда ҳакамлар эътиборида бўлди.

Жиззах олимпия захиралари коллежида дзюдо ва юнон-рум кураши бўйича мусобақалар ниҳоясига етди. Беллашувларда Тошкент вилояти вакиллари энг кўп очко тўплаб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Хоразм, учинчи ўрин Самарқанд вилоятлари жамоаларига насиб этди.

Юнон-рум кураши бўйича умумжамоа ҳисобида Бухоро вилояти спортчилари биринчи бўлди. Иккинчи ўринни Тошкент шаҳри, учинчи ўринни Самарқанд вилояти жамоалари эгаллади.

Жиззах политехника институтида волейбол бўйича учинчи ўрин учун баҳслар бўлиб ўтди. Қизлар ўртасида Хоразм вилояти терма жамоаси вакиллари фарғоналик тенгдошларини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бронза медали билан тақдирланди. Ўсмирлар ўртасида Андижон вилояти терма жамоаси қашқадарёлик спортчиларни 3:2 ҳисобида енгди.

Яна ўқинг:  Теннис бўйича хотин-қизлар ўртасида Осиё/Океания минтақаси саралаш баҳслари иккинчи гуруҳ учрашувлари ўтказилмоқда

barkamolavlod21

Қўл тўпи ва баскетбол бўйича бронза медаллари учун мусобақалар якунланди. Қўл тўпи бўйича қизлар ўртасида Қашқадарё вилояти, ўсмирлар ўртасида Жиззах вилояти терма жамоалари учинчи ўринни эгаллади. Баскетболчи қизлар баҳсларида Тошкент шаҳри, ўсмирлар ўртасида Самарқанд вилояти вакиллари совринли ўринларни эгаллади.

Ушбу спорт турлари бўйича финал мусобақалари 27 май куни ўтказилади.

Мусобақаларнинг иккинчи куни енгил атлетика, сузиш, футбол каби спорт турлари бўйича ҳам ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди.

Маълумот ўрнида: «Сўғдиёна» универсал спорт мажмуаси стадионида ўтатёган енгил атлетика мусобақасида бир нечта йўналишларда барча ғолиб ва совриндорлар:

100 метр – ўсмирлар

1-ўрин — Хамроқулов Жалолиддин — 10,86 сония (Қашқадарё вилояти)

2-ўрин — Зиганшин Дмитрий — 11,14 (Тошкент шаҳри)

3-ўрин — Нориев Жавоҳир — 11,29 (Сирдарё)

100 метр – қизлар

1-ўрин — Низомиддинова Наргиза — 12,06 (Навоий)

2-ўрин — Шиманис Анна — 12,41 (Тошкент шаҳри)

3-ўрин — Иванина Виолетта — 12,77 (Тошкент шаҳри)

400 метр — ўсмирлар

1-ўрин — Халилов Давлатбек — 50,10 (Фарғона)

2-ўрин — Нуриллаев Аббос — 50,36 (Навоий)

3-ўрин — Книш Артём — 50,49 (Тошкент шаҳри)

400 метр — қизлар

1-ўрин – Раҳимова Гулхайё — 57,31 (Хоразм)

2-ўрин — Газизова Элмира — 57,39 (Жиззах)

3-ўрин — Музаффарова Гулнигор — 59,30 (Андижон)

1500 метр – ўсмирлар

1-ўрин — Маҳмудов Хумоюн — 4:07,50 (Андижон)

2-ўрин — Бухоров Мирсаид — 4:07,68 (Қашқадарё)

3-ўрин — Жўраев Ҳасан — 4:08,31 (Наманган)

1500 метр – қизлар

1-ўрин – Ражабова Комила — 4:45.54 (Хоразм)

2-ўрин – Баратова Муаттар — 4:47,56 (Наманган вил)

3-ўрин – Баратова Маржона — 4:49,70 (Самарканд)

Баландликка сакраш – ўсмирлар

1-ўрин – Тўрақулов Асилбек — 190 см (Тошкент шаҳри)

2-ўрин — Абибуллаев Осман — 185 см (Сирдарё)

3-ўрин — Номозбоев Элдор — 185 см (Жиззах)

Баландликка сакраш – қизлар

1-ўрин — Юркевская Александра — 180 см (Тошкент вил)

2-ўрин — Бейжигитова Шахноза — 160 см (Сирдарё)

3-ўрин — Мадиярова Фарида — 150 см (Тошкент шаҳри)

Яна ўқинг:  Миша Ге – халқаро турнир совриндори

Узунликка сакраш – ўсмирлар

1-ўрин — Нурматов Бахтиёр — 7 м 11 см (Қашқадарё)

2-ўрин — Бабраев Арсен — 6 м 92 с (Тошкент вилояти)

3-ўрин — Пупко Дмитрий — 6 м 74 см (Тошкент шаҳри)

Узунликка сакраш – қизлар

1-ўрин – Дирдина Виктория — 5 м 84 см (Тошкент вилояти)

2-ўрин – Анварова Малика — 5 м 45 см (Бухоро)

3-ўрин — Абдулазизова Ўғилой — 5 м 32 см (Фарғона)

110 метрга тўсиқлар оша югуриш — ўсмирлар

1-ўрин – Степанов Александр — 15,28 сония (Самарқанд)

2 ўрин – Дай Игорь — 16,01 (Самарқанд)

3-ўрин – Абдуқаҳҳоров Бахтиёр — 16,02 (Андижон)

100 метрга тўсиқлар оша югуриш — қизлар

1-ўрин – Юркевская Александра — 14,85 (Тошкент вилояти)

2-ўрин – Худоярова Роксана — 15,28 (Самарқанд)

3-ўрин – Умарова Сабина — 15,46 (Жиззах)

Эстафета 4х100 м — ўсмирлар

1-ўрин — Фарғона вилояти — 44,08 сония

2-ўрин – Тошкент шаҳри — 44,23 сония

3-ўрин — Хоразм вилояти — 44,58 сония

Эстафета 4х100 м — қизлар

1-ўрин — Хоразм вилояти — 49,89 сония

2-ўрин – Жиззах вилояти — 50,06 сония

3-ўрин — Навоий вилояти — 50,30 сония

Н.НОРБОБОЕВ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: