ЧИМЁН ТОҒЛАРИДАН ТАРАЛГАН САДО

Ёш авлодга Ватанимизнинг тарихий, халқимизнинг бой маданий меросини ўргатиш орқали уларнинг маънавий-ахлоқий камолотига эришиш, ўқувчиларни ватанпарвар, миллий ва маънавий қадриятларимизга содиқ инсонлар қилиб тарбиялаш, уларни жисмонан чиниқтириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда сайёҳлик йўналишидаги тўгарак аъзоларининг билим, кўникма ва малакасини мустаҳкамлаш, ўзининг қатъий ҳаётий эътиқоди ва қарашларига эга бўлган ўқувчиларни тарбиялаш мақсадида “Чимён садоси – 2012” фестивалининг республика босқичи 2012 йил 6-8 ноябрь кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бўлиб ўтди.

Фестивалнинг республика босқичи сайёҳлик юриши, комплекс сайёҳлик кўникмалари (чодирни ўрнатиш ва йиғиш, мўлжал олиш, табиий тўсиқлардан ўтиш, рюкзакка буюмларни жойлаш, гулхан ёқиш, азимутни аниқлаш, биринчи тез тиббий ёрдам, минерал ва ўсимликлар номини аниқлаш ва бошқалар), “Сайёҳлик қўшиқлари” ва “448,9 минг кв. км” викторинаси номинациялари бўйича синовлар асосида ташкил этилди.

Фестивалда “Баркамол авлод” марказлари таркибидаги сайёҳлик йўналишидаги тўгарак аъзоларидан иборат 80 нафардан зиёдроқ ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Фестивал доирасида болаларнинг ижодий ишлари ҳамда деворий газеталар кўргазмаси ташкил этилди.

Ғолиб жамоалар диплом ва фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.

Шавкат БЕРДИЕВ

Яна ўқинг:  ОЗОД ЮРТ АВЛОДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: